pacman, rainbows, and roller s

Эртага футбол бўйича олий лигада 25-тур учрашувлари ўтказилади.

Чемпионат якунланишидан бир тур аввал жамоамиз Самарқандга сафар уюштиради. Маълумки, бундан бир ойча олдин "Динамо" бошқарувини тажрибали мураббий Виктор Жалилов ўз қўлига олди. Жалилов бир неча йиллар давомида "Пахтакор"да муваффақиятли ишлаганини кўпчилик яхши билади. Ҳозирча Виктор Романович "Динамо"ни тўрт учрашувда майдонга олиб тушди ва уларнинг барчасида самарқандликлар дурангга эришишди.
Мавсумнинг меҳмондаги охирги учрашувига жамоамиз кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда. Таркибда жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчилар йўқ.
Айни пайтгача жамоалар олий лига тарихида 33 марта тўқнаш келишган. Ўша ўйинларнинг 26тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8ғалаба йирик ҳисобдаги ютуқлар билан қўлга киритилган. 3 беллашувда дуранг қайд этилган бўлса, 4баҳсда "Динамо"нинг қўли баланд келган. Урилган голлар бўйича яққол устунлик жамоамиз тарафида: 67-17.
Учрашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин:
«Динамо» - «Пахтакор»
Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Баҳром Норсафаров (Тошкент), Темур Абдуллаев (Тошкент), Илгиз Танташев (Бухоро).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).
Самарқанддаги баҳс сешанба куни соат 14:30да бошланади. Маълумки, ПФЛ охирги икки тур ўйинларини айнан 14:30да бошлаш ҳақида қарор қабул қилган.


manba: pakhtakor.uz 177